
"Бу босқичда мағлуб бўлишни истамагандик. Ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда қийин ва тезкор кечди. Икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Биз хато қилдик ва гол қўйиб юбордик. Голдан сўнг тактикани ўзгартирдим, аммо фойдаси бўлмади. Бу мусобақа ажойиб ўтди. Дунёнинг энг кучли 8 жамоаси орасига кириш ажойиб натижа", - дейди Равшан Ҳайдаров ўйиндан кейин.