UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  3 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:58"Насаф" чемпионлиги ортидан "Насаф-фарм" ҳам Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди  1 16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  3 16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  7 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  6 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  2 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  6 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  3 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  6

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Сенегалга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Жаҳон чемпионатидек йирик турнирда жамоа ўз олдига аниқ мақсад қўйганини таъкидлади.
“Биз бу ерга яхши ниятлар билан, олдимизга аниқ мақсад ва вазифалар қўйиб келган эдик. Ҳозирча олдинги турнирлардаги энг яхши иштирокимиз бўлиб турган кучли саккизсталикка кириш вазифасини уддаладик, энди навбат уни янгилашга. Биз барчамиз шу мақсад йўлида бирдамлик билан ҳаракат қилмоқдамиз. Бу ўйин мақсадимизни амалга ошириш учун имкониятдир. Бу имкониятдан фойдаланиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятида майдонга тушамиз”, - дейди Ҳайдаров.

Ўзбекистон U20 терма жамоаси бош мураббийи шуниндек, дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчилар ўзларига бўлган ишончни сўнгги ўйингача йўқотишмаганини айтди. “Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчиларимизда ишонч ҳиссини йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионатида барча жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ўз навбатида турнирда кутилмаган натижалар ҳам бўлиб туриши одатий хол. Биз ҳам охирги имкониятгача ишончни йўоқтмаган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушдик ва шу босқичга етиб бориш насиб этди.

“Футболчиларнинг айни дамдаги кайфияти яхши. Учрашувга жиддий равишда тайёрланмоқдамиз. Сенегал сафида жисмонан бақувват ва европа футбол мактабини кўрган маҳоратли футболчилар етарли. Уларни ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб бораяпмиз. Бу ўйин биз учун ҳам, рақиб учун ҳам қийин бўлади”, - дея қўшимча қилди бош мураббий.

Сенегалга қарши ўйинда Достонбек Ҳамдамов дисквалификация туфайли терма жамоага ёрдам бера олмайди. Терма жамоа бош мураббийи Ҳамдамовнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

“Бундай турнирда бусиз иложи йўқ. Кимдир сариқ карточка олади, кимдир эса жарохати туфайли жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин. Аммо, сафимизда ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар етарли”, - деди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши чорак финал доирасидаги баҳс 14 июнь куни Велингондаги “Wellington Regional Stadum”да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 09:30да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика