Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба хурсанд қилди"

Narzulla Saydullayev
10 окт 2014, 17:24
Мьянмадаги Осиё чемпионатининг илк турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Индонезия устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

"Биринчи бўлимда 2:0 ҳисоби қайд этилгач, болалар эринчоқлик билан ўйнай бошлашди. Натижада Индонезия гол уришга эришди. Албатта, биринчи ўйиндаги ғалаба хурсанд қилади, лекин, уни қўлга киритиш учун асабийлашишга ҳам тўғри келди. Кейинги ўйинлар учун керакли хулосалар чиқарамиз. Таркиб ўзгариши мумкин, кўрамиз. Ҳамробеков жароҳати сабаб алмаштирилди. Докторимиз билан гаплашиб, аҳволини билгач, шунга қараб иш тутамиз".


ЎФФ матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›