UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  0 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  12 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  5 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо) Янгиликлар

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо)

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ЖЧда рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди.
"Адолат ҳуштаги"

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!


Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика