

Жумладан, кеча Японияда бўлиб ўтган Япония - Қирғизистон ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик Ильгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришди. Тўртинчи ҳакам сифатида Равшан Эрматов ҳаракат қилди. Учрашувда Япония терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқариши ҳам маълум бўлди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Финал ўйини 25 ноябрь куни «Бэйцзин Гоань» ва «Шандунь Лунэн» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.



