Равшан Эрматов ва Азиз Асимов ОЧЛдан ўрин олган учрашувларга тайинланишди

Narzulla Saydullayev
27 фев 2019, 17:47
Ҳамюртларимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва Азиз Асимов Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларни бошқариб боришади.

Жумладан, Равшан Эрматов 5 март куни бўлиб ўтадиган Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" ва Эроннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланган. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Азиз Асимов эса 6 март куни Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" ва Хитойнинг "Бейцин Гоань" жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлайди. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz