Равшан Эрматов “Сеул” – “Шаньдунг Лунэнг” учрашувини бошқаради

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016
Осиё чемпионлар лигаси “F” гуруҳи, 4-тур ўйинлари доирасидаги Жанубий Кореянинг “Сеул” ҳамда Хитойнинг “Шаньдун Лунэнг” жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ушбу ўйин бош ҳаками – ФИФА рефериси Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам -  Фу Чуан Хуи (Сингапур). Учрашув назоратчиси – Камикава Тору (Япония). Комиссар – Умид Жамолий (Эрон).

Мазкур ўйин 5 апрель куни, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com