UZ

Сўнгги янгиликлар

07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  0 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3

Равшан Эрматов рекорд остонасида Янгиликлар

Равшан Эрматов рекорд остонасида

25 нафар ҳакамдан 21 нафари ЖЧда дебютант. Орасида 2010 йил захира ҳаками бўлиб иштирок этганлари бор, аммо учрашув бош ҳаками бўлмаганлар.
Германия - АҚШ учрашуви Эрматовнинг ЖЧлардаги фаолияти давомида ҳакамлик қилган САККИЗИНЧИ ўйини бўлади. Бу билан у Армандо Арчундия, Хорхе Ларрионда ва Жоэль Кинью каби рекордчилар қаторидан жой олади. Бу ҳакамлар ЖЧ давомида 8тадан ўйинга тайинланган.

Айни пайтда ЖЧда ишлаётган ҳакамлардан Эрматовдан ташқари яна уч нафар ҳакам ўйинлари сонини ошириши мумкин. Улар орасида Нишимура битта ўйинда ишлади, кейинги баҳсларга тайинланадими ёки йўқ ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Бразилия - Хорватия ўйинига 12 кун бўлибдики, япониялик ҳакам ҳали бошқа ўйин олганича йўқ. Ховард Уэбб ҳисобида ҳам битта ўйин. Ҳозирча Марко Родригеснинг ишлари чакки эмас. Иккита ўйинни бошқаришга улгурди. Аммо кеча Суаресни четлатмагани кўпчиликка ёқмаяпти.

Камдан кам ҳолларда ФИФА ҳакамларга бир турда икки марта ўйин беради. Агар Эрматов мазкур баҳсни яхши ўтказса ва плей-офф босқичида ҳеч бўлмаса битта ўйинга эга бўлса, ЖЧ тарихларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлади. Қолаверса, Эрматов олдида рекорд натижани яқин йиллар ичида ҳеч ким янгилай олмайдиган ҳолатга олиб келиш имконияти бор. Айни пайтда 37 ёшли ҳакамимиз, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга ҳам чақирув олиши мумкин, агар ўзининг савиясини бир текисда ушлаб тура олса.

ЖЧ-2014да ишлаётганлар орасида аввалги мусобақада фаолият олиб борган ҳакамлар:

Равшан Эрматов, ЖЧ-2010 - 5та ўйин
Ховард Уэбб, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Юича Нишимура, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Марко Родригес, ЖЧ-2006, 2010 - 2тадан, жами 4та ўйин.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика