UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  0 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  1 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди" Янгиликлар

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди"

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Аргентина - Хорватия баҳсини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Ўйинда Хорватия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Месси бошчилигидаги аргентиналиклар ҳеч нарса қила олишмади. Равшан Эрматов ўйинни қандай бошқаргани ҳақида собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ".

- "Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти. Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди".

- "Умуман олганда ўйин жуда оғир кечди. Босим юқори бўлди. Энди жаҳон чемпионатида бундай учрашувлар ортиб бораверади. Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди. Ўйлайманки, ФИФА ҳам Эрматов бошлиқ ҳакамларимиз бригадасининг кечаги ишини юқори баҳолади. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз".

Х.Холиқов.

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика