UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Равшан Эрматов Осиё чемпионатининг финал босқичига чиққан футзалчиларимизни қабул қилди Янгиликлар

Равшан Эрматов Осиё чемпионатининг финал босқичига чиққан футзалчиларимизни қабул қилди

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020 финал босқич йўлланмасини қўлга киритган эди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Эроннинг Урмия шаҳрида ўтган Осиё чемпионати-2020 саралаш гуруҳ босқичи ғолибига айланишганди. Футзалчиларимиз Афғонистонни 6:2, Непални 4:1, Тожикистон терма жамоасини эса 9:3 ҳисобида мағлуб этишган эди.


Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида учрашув бўлиб ўтди. ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов гуруҳ ғолиби сифатида Туркманистонда ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган терма жамоамиз аъзоларини қабул қилди.


Учрашувда ЎФА раҳбариятидан ташқари футбол бўйича миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов, ўзбек футзали ривожига ҳисса қўшган яна бир жонкуяр инсон, Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.


Эътиборлиси, учрашув якунида футзалчиларимиз ташаббус кўрсатиб, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг собиқ марҳум президенти, Сенатор Мираброр Усмоновнинг расми ёнида суратга тушишди. Бу билан улар юртимизда футзал ривожига катта хисса қўшган Мираброр Зуфаровичга ҳурмат бажо келтиришди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика