UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  3 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган"

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Лига кубогининг янги мавсумида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари ҳам иштирок этади.

Расман: Ўзбекистон Лига кубогида қўшни давлатлардан жами 8та клуб қатнашади

ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди:

– Ўзбекистон Лига кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин. Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда, – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика