UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  0 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  1 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  5 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  8 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  3 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  14 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  6

Равшан Эрматов: "Англия чемпионати нимаси билан қизиқ?" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Англия чемпионати нимаси билан қизиқ?"

Теглар :  Равшан Эрматов
ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўзбек футболини савиясини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий чемпионат форматидаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Келаси йилдан бошлаб миллий чемпионатимизда 12та клуб иштирок этиши борасида Профессионал Футбол Лигаси томонидан қарор қабул қилинди. Бу янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади ва сифат ҳам ошади. 12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.

Кўплаб футбол мутахассислари ва футбол мухлислари томошабоплиги борасида Англия чемпионатини дунёда биринчи ўринга қўйишади. Бу чемпионат нимаси билан қизиқ? Охирги ўриндаги жамоа ҳам етакчини мағлубиятга учратиши мумкин. Шундай ўйинлар бизда ҳам кўпайса, мухлислар ҳам стадионларни тўлдириб ўтиришади. Англия чемпионати ҳам ўз-ўзидан томошабоп бўлиб қолмаган. Улар ҳам секин-аста бунга эришишган.

12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бу ислоҳотлар, миллий чемпионатимиз форматининг ўзгариши томошабоп ва қизиқарли футболнинг бошланиши бўлиб хизмат қилишига ишонаман”.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика