UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  0 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  1 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  4 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  178 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1

Рауль Канеда: "Тошкентга ғалаба учун келганмиз" Янгиликлар

Рауль Канеда: "Тошкентга ғалаба учун келганмиз"

Теглар :  Рауль Канеда
"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан олдин матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рауль Канеда қатнашди.
 Бош мураббийга футболчи Ҳасан Ал Раҳеб ҳамроҳлик қилди.

"Барчага хайрли кун. Ажойиб об-ҳавога эга Тошкент шаҳрига келганимдан хурсандман. “Бунёдкор”ни янги ва ёш футболчиларни тарбиялаётган келажаги порлоқ клублардан бири деб ҳисоблайман. Биринчи ўйиндаги дурангдан сўнг имкон қадар тезроқ 3 очкони қўлга киритишни ўйлаяпмиз. Умид қиламанки, бу эртага содир бўлади. Бизнинг гуруҳ энг қийини деб ўйлайман. Сўнгги турга қадар кейинги босқичга ким чиққанини билиш даргумон. Биз Ўзбекистонга 3 очко олиб кетиш учун келганмиз”, - дейди Канеда.

“Биз бу ерга ижобий натижани қўлга киритиш учун келдик. “Бунёдкор” жуда кучли жамоа, аммо мураббийимиз айтганидек ғалаба қозонишни истаймиз. Биринчи ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятга тенг бўлди. Бу ерга ОЧЛдаги дастлабки ғалабага эришиш учун келганмиз”, - дейди Ҳасан Ал Раҳеб.



- Сиз келганингизга бир ҳафтача вақт бўлди. Эртага сиз ишонч билан ютамиз деяпсиз. “Ал Наср”да нимани ўзгартира олдингиз?
- Жамоада ниманидир ўзгартирмадим. Шунчаки йигитларнинг имкониятини яхши биламан. Жамоани ярим йилдан буён кузатиб юргандим. Жамоада ғалабага бўлган ишонч катта. Шу билан бир қаторда “Бунёдкор”нинг ёш футболчиларига ҳам ҳурмат сақлаган ҳолда ғалаба қозонишни истаймиз.

- Ўтган ўйинда сиз Игитага маслаҳатлар бердингизми?
- Йўқ, ўша ўйинга келгандим. Аммо ҳали бош мураббий бўлмагандим. “Бунёдкор”га қарши ўйиндан сўнг мени тайинлашди. Биринчи турда жамоани тўлалигича Игита бошқарди.

- “Ал Ваҳда”га қарши ўйинда сиз бош мураббий сифатида илк ўйинни ўтказдингиз. Ўша ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ўйиндан тўлалигача қониқдим дея олмайман. Бизда учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз етарли бўлмади. Агар ғалаба қозона олсак бизни тўхтатиб қолиш қийин бўлади.

- Мали ва польшалик футболчиларнинг ҳолати қандай?
- Мен футболчиларни маҳаллий ва легионерга ажратмайман. Баъзи футболчиларда жароҳатлар бор, аммо умид қиламанки эртага барча футболчилар майдонга туша олишади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика