
– Биз гуруҳда биринчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқдик, айнан шу боис ҳам бизни ҳурмат қилишади, – дейди Гарсия УЕФА расмий сайтига. – 1/8 финалга чиққан барча клублар кучли. Чемпионлар лигасида бундан кейин ҳам яхши иштирок этмоқчимиз. Нима бўлишини кўрамиз. Қандай рақиб тушса ҳам ўз ўйинимизни кўрсатамиз.