

Бразилиялик Алекс Сандро "Ювентус"да 2023 йилга қадар қоладиган бўлди. Бугун футболчи янги битимга имзо чекди.
Бу мавсум Сандро Италия А сериясида 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та голли пас берди.
27 ёшли футболчи Турин клубида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда.




