Расмий хабар: "Турон" ўз сафига сербиялик футболчини қўшиб олди
26 янв 2021 20:10
Янгиликлар
Расмий хабар: "Турон" ўз сафига сербиялик футболчини қўшиб олди
Бу ҳақда "Турон" ФК матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Турон" таркибни кучайтириш мақсадида трансферларни давом эттирмоқда. Хусусан, бугун Сербия ва Греция давлатларида тўп тепган тажрибали ярим ҳимоячи Синиша Бабич жамоамиз билан бир йиллик битимга имзо чекди.
Синиша Бабич бугунга қадар "Пролетер Новий Сад" (2012-2015), "Войводина" (2015-2017), "Радничкиниш" (2017-2018), "Krupa Vrbasu” (2018-2019), "Пролетер Новий Сад" (2019-2020) клублари сафида ҳаракат қилган.
"Турон" футбол клуби жамоаси Синиша Бабичга клубимиздаги фаолиятига улкан зафарлар тилайди", деб ёзилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар