

"Сурхон" сардори Жаҳонгир Абдусаломов 2025 йилги мавсумида ҳам Термиз клуби шарафини ҳимоя қилади. Абдусаломов 2024 йилда барча мусобақаларида 30 та учрашув ўтказиб, гол+пас тизими бўйича 10 очко (9+1) ишлаб олди.
Жаҳонгирнинг янги шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган. Сардоримизга "Сурхон" таркибида кўплаб ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиб олишига биз ишонамиз!", - деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати.





