Расмий хабар. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2019, 14:19
Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин  5 сентябрь куни бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ҳам ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтказилади. Тақвимга кўра эса Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда дам олади. ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz