Расмий хабар: ЎФА Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи билан оғзаки келишувга эришди

Narzulla Saydullayev
12 авг 2021, 21:02
Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.

Бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилди. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.

ЎФА ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›