UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Расмий хабар: Максим Шацких "Пахтакор"да спорт директори сифатида иш бошлади Янгиликлар

Расмий хабар: Максим Шацких "Пахтакор"да спорт директори сифатида иш бошлади

"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси узоқ йиллардан сўнг қадрдон клубига қайтди.

Киевнинг "Динамо" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких "Пахтакор" спорт директори сифатида ишга киришди. Клуб ва Шацких ўртасида битимга имзо чекилди.

Фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган "Динамо" МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.




Фото. Максим Шацких Ўзбекистонда!        

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика