UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Расмий хабар: Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди Янгиликлар

Расмий хабар: Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди

Маълумки, иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоамиз ҳал қилувчи йиғинларни Тошкентда ўтказмоқда.

5 июлдан эътиборан Ғузорда бошланган ушбу жараёнларда футболчиларимиз Виталий Легай ва Геннадий Кочневлар қўл остида машғулотларда қатнашишаётган эди. Шу боис барча мухлислар ва мутахассисларни бош мураббий масаласи қизиқтириб келаётганди. Бу борада сайтимиз орқали ҳам бир неча марта маълумотлар бериб бордик. Жумладан клубимиз раҳбарияти бир қатор тажрибали мутахассислар билан мулоқот олиб бораётганлигидан ҳам воқиф этдик. Ниҳоят куни кеча якуний қарор қабул қилинди. Бундан аввал ҳам “Шўртан”да фаолият кўрсатган, ғузорлик мухлислар меҳрини қозонган ва айтиш жоизки, ҳозирча жамоамизни ўз тарихида энг юксак натижаларга эриштирган Эдгар Гесс “Оқ бўрилар” бошқарувига муносиб номзод деб топилди. 25 июль кечки машғулотлар арафасида клубимиз раҳбарияти футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари билан йиғилиш ўтказди ҳамда Э.Гессни расман бош мураббий сифатида таништирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мураббий “Шўртан”ни 2009-2011 ва 2012-2013 йиллар давомида бошқариб борди. Унинг қўл остида “Оқ бўрилар” жамоаси 2010 йилги мавсумда Олий лигада 4 ўринни эгаллашди. Шу йилнинг ўзида “Шўртан” Ўзбекистон Кубогининг финалига қадар етиб борди. 2011 йилги мавсумда эса Ғузор жамоаси Халқаро мусобақа - Осиё Конфедерацияси Кубогида муваффақиятли иштирок этди. Гуруҳдан кейинги босқич - 1/8 финалга чиқиш вазифасини уддалади.

Сайтимизни кузатиб боринг, тез орада “Шўртан”нинг янги бош мураббийи билан батафсил суҳбатни эълон қиламиз.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика