Расмий хабар: «Барселона» 41 миллион еврога Малкомни сотиб олди

Narzulla Saydullayev
24 июл 2018, 21:52
«Барселона» «Бордо» ярим ҳимоячиси Малкомни сотиб олганини расман эълон қилди.

Испания клуби футболчини 41 миллион еврога харид қилди. Франция клуби яна 1 миллионни бонус тариқасида олиши мумкин.

Футболчи «Барса» билан 5 йиллик шартнома тузди.

21 ёшли футболчи «Рома»га ўтишга яқин эди. Кеча Италия клуби «Бордо» билан келишувга эришганини эълон қилди, аммо «Барселона» музокараларга қўшилди ва Малкомни илиб кетди.

Ўтган мавсум Малком «Бордо» сафида 38та ўйинда 12та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com