UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Расмий хабар: Азамат Абдураимов "Адижон"дан кетди Янгиликлар

Расмий хабар: Азамат Абдураимов "Адижон"дан кетди

14 июнь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан сўнг Азамат Абдураимов “Андижон” жамоаси билан хайрлашди.
Кетма-кет муваффақиятсизликлар натижасида бу мураббийнинг “Андижон”даги фаолиятини тўхтатиши аниқ бўлиб қолганди. Айниқса, андижонликлар ўз уйида “Сўғдиёна”га ҳам имкониятни бой беришганидан кейин Абдураимовнинг ўзи ҳам кетмаса бўлмаслигини тушуниб етди. Биринчи давра якунланишига бир тур қолганда “Андижон” бош мураббийсиз қолди ва 22 июнь куни “Нефтчи”га қарши учрашувга жамоани Ориф Маматказин тайёрламоқда.

Азамат Абдураимов "Андижон" бош мураббийи сифатида деярли уч йил фаолият олиб борди. 2012 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Абдураимов россиялик мутахассис Алесандр Аверьяновнинг ўрнига таклиф этилганди. Ўша мавсумда унинг қўл остида жамоа биринчи лигага тушиб кетди. Шунга қарамай, Абдураимов бир йил ичида жамоани кучлилар сафига олиб чиқишга қарор қилиб "Андижон"да қолганди. Ўтган йили биринчи лигада унинг қўл остида яхши ўйинлар намойиш этиб олий лигага қайтди. Жорий мавсумда Абдураимов кучлилар сафида ҳам яхши натижаларга умид қилганди. Аммо мураббий хоҳлагандек бўлмади. "Андижон" чемпионатни омадсиз бошлади ва кетма-кет мағлубиятга учради.

Табиийки, муваффақиятсизликларга биринчи навбатда айбдор бош мураббий ҳисобланади. Ўтган турда "Бунёдкор" билан бўлган ўйиндан сўнг Абдураимов кетишга қарор қилди. Шу боис биринчи даврани андижонликлар Ориф Маматказин бошчилигида якунлашади. Иккинчи двврада жамоага янги бош мураббий тайинланади.

Биринчи давранинг сўнгги учрашувини "Андижон" ўз уйида "Нефтчи"га қарши ўтказади. Айни пайтда ушбу дербига жамоани Маматказин тайёрламоқда. Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 12 турдан сўнг "Андижон" 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 14-поғонани банд этган. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика