UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  39 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

Расмий хабар: Азамат Абдураимов "Адижон"дан кетди Янгиликлар

Расмий хабар: Азамат Абдураимов "Адижон"дан кетди

14 июнь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан сўнг Азамат Абдураимов “Андижон” жамоаси билан хайрлашди.
Кетма-кет муваффақиятсизликлар натижасида бу мураббийнинг “Андижон”даги фаолиятини тўхтатиши аниқ бўлиб қолганди. Айниқса, андижонликлар ўз уйида “Сўғдиёна”га ҳам имкониятни бой беришганидан кейин Абдураимовнинг ўзи ҳам кетмаса бўлмаслигини тушуниб етди. Биринчи давра якунланишига бир тур қолганда “Андижон” бош мураббийсиз қолди ва 22 июнь куни “Нефтчи”га қарши учрашувга жамоани Ориф Маматказин тайёрламоқда.

Азамат Абдураимов "Андижон" бош мураббийи сифатида деярли уч йил фаолият олиб борди. 2012 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Абдураимов россиялик мутахассис Алесандр Аверьяновнинг ўрнига таклиф этилганди. Ўша мавсумда унинг қўл остида жамоа биринчи лигага тушиб кетди. Шунга қарамай, Абдураимов бир йил ичида жамоани кучлилар сафига олиб чиқишга қарор қилиб "Андижон"да қолганди. Ўтган йили биринчи лигада унинг қўл остида яхши ўйинлар намойиш этиб олий лигага қайтди. Жорий мавсумда Абдураимов кучлилар сафида ҳам яхши натижаларга умид қилганди. Аммо мураббий хоҳлагандек бўлмади. "Андижон" чемпионатни омадсиз бошлади ва кетма-кет мағлубиятга учради.

Табиийки, муваффақиятсизликларга биринчи навбатда айбдор бош мураббий ҳисобланади. Ўтган турда "Бунёдкор" билан бўлган ўйиндан сўнг Абдураимов кетишга қарор қилди. Шу боис биринчи даврани андижонликлар Ориф Маматказин бошчилигида якунлашади. Иккинчи двврада жамоага янги бош мураббий тайинланади.

Биринчи давранинг сўнгги учрашувини "Андижон" ўз уйида "Нефтчи"га қарши ўтказади. Айни пайтда ушбу дербига жамоани Маматказин тайёрламоқда. Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 12 турдан сўнг "Андижон" 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 14-поғонани банд этган. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика