Расман. “Ювентус” Бернардескини 40 млн еврога сотиб олди
24 июл 2017 22:44
Янгиликлар
Расман. “Ювентус” Бернардескини 40 млн еврога сотиб олди
Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Бернардескининг трансферини расман тасдиқлади.
Футболчининг трансфер суммаси 40 млн еврога тушди, деб хабар бермоқда “Кекса синьоралар” расмий сайти.
Шунингдек, “Фиорентина” кейинги хариддан ҳам 10 фоиз улуш олади. Яъни, “Ювентус” Бернардескини бошқа клубга сотса, ўша трансфер суммасининг 10 фоизига эгалик қилади. Фақат бу улуш 5 млн евродан ошмайди.
Маълумот учун, Бернардески “Ювентус” билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳужумчи Италия А Сериясининг 32 та ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол киритганди. Голларнинг 3 тасини пеналтидан урган. Тўртта голга ҳаммуаллифлик ҳам қилган.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар