Расман: Йован Жокич "Навбаҳор" билан шартномасини узайтирди

Administrator
8 янв 2024, 00:50
Бу ҳақда клуб расман маълум қилди.

"Навбаҳор" клуби жамоа ярим ярим ҳимоячиси Йован Жокич билан шартномани узайтирди.

"Жамоамизнинг 31 ёшли сербиялик тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич "Навбаҳор" клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У 2024 йилги мавсумда ҳам "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади.  

Йован Жокич 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда "Навбаҳор" таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига  4 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди.    

Бўлажак мавсумда ҳам Жокичнинг чиройли ўйинлар намойиш этиб, голлар уришига тилакдошмиз", -дейилади "Навбаҳор" клуби баёнотида.      

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати