Расман. Хуммельс келаси мавсумдан "Бавария" сафида тўп тепади

Aslanov Jasurbek
10 май 2016, 15:52
"Бавария" расмий сайти ҳозиргина Дортмунднинг "Боруссия" ҳимоячиси Матс Хуммельсни келаси мавсумдан мюнхенликлар сафида ўйнашини тасдиқлади.

"Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланган Матс Хуммельс 2016/17 мавсумни Мюнхен клубида ўтказади. У тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, клуб билан 2021 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолайди" - дейилади клуб берган хабарда.

"Матс Хуммельс "Бавария"ни танлаганидан хурсандмиз. Матс жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади ва биз у билан жамоамиз сифатини ошириб оламиз" - дейди клуб бош директори Карл-Хайнц Румменигге.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia