UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Расман: "Хетафе" "Барса" футболчисини 10 миллион еврога харид қилди Янгиликлар

Расман: "Хетафе" "Барса" футболчисини 10 миллион еврога харид қилди

"Барселона" ҳимоячи Марк Кукурельянинг "Хетафе"га сотилганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "Хетафе" Каталония клубига 10 миллион евро тўлайди. "Барселона" кейинги трансфердан 10%ини ўзиники қилади.

21 ёшли испаниялик футболчи "Барса" тизимига 2012 йилда келган ва 2017 йилнинг октярбь ойида Испания Кубоги доирасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушган ҳолда асосий жамоада дебют қилган эди. Бу футболчининг "Барса"нинг асосий жамоаси таркибидаги ягона ўйинидир.

Қайд этиш керакки, "Барселона" сўнгги пайтларда ўйинчини ортга қайтармоқчи эди, аммо "Хетафе" уни харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланди.

Кукурелья жорий мавсум ижара асосида "Хетафе"да ўйнади. У Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика