

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Локомотив” клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Вадим Карленович Абрамов Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бугун 54 ёшли мутахассис клуб қароргоҳига ташриф буюрди ва жамоа билан расман шартнома имзолади.
“Нефтчи” матбуот хизмати





