UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  104 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  3 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди Янгиликлар

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич ишдан бўшатилди. Бунга жамоанинг 2024 йилги мавсумни қониқарсиз бошлагани сабаб бўлди.

"Бунёдкор" жамоаси билан ўтказилган учрашувдан сўнг Веско Стешевич вазифасидан озод этишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат этганди. Бугун "Металлург" раҳбарияти черногориялик мутахассис ва унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичнинг ўз ҳоҳишига кўра ишдан озод этиш борасидаги аризасини кўриб чиқди ва ҳар иккала мутахассиснинг сўровини қаноатлантириш юзасидан қарор қабул қилди.

Веско Стешевич "Металлург" рулига 2023 йилнинг март ойи охирида келганди. Унинг раҳбарлигида бекободликлар миллий чемпионат баҳсларида жами 32 та учрашувда майдонга чиқди. 

2023 йилги мавсум: 22 ўйин, 7 та ғалаба, 6 та дуранг, 9 та мағлубият, тўплар фарқи – 24:26.

2024 йилги мавсум: 10 та учрашув, ғалаба йўқ, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, тўплар фарқи – 8:12.

Аввалроқ Суперлигада кутилган истеъфо рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика