Расман: Унаи Эмери - "Астон Вилла" бош мураббийи

Mirjalol Normatov
25 окт 2022
"Астон Вилла" янги бош мураббийини расман эълон қилди.

50 ёшли мутахассиснинг Англия иш визаси чиққанидан кейин 1 ноябрь кунида клубда иш бошлайди. Унинг йиллик маоши 7 миллион еврона тенг бўлади.

Испаниялик мутахассис шу орқали 2021 йили Европа лигасини ютган "Вильярреал"даги жойини ташлаб кетмоқда. У 2018-2019 йилларда "Арсенал"да ҳам фаолият олиб борган.

"Астон Вилла" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal