

"Канонирлар" испаниялик Унаи Эмери билан шартнома имзолашди. Клуб расмий сайтидаги хабарда келишув муддати келтирилмаган. Хориж ОАВсидаги маълумотларга таянадиган бўлсак шартнома 3 йилга мўлжалланган.
46 ёшли мутахассис 2016 йилдан бери ПСЖни бошқариб келаётган эди. Шу давр мобайнида у парижликлар билан мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби, шунингдек икки мартадан Лига кубоги ва Суперкубокни қўлга киритди.




