Расман: "Тоттенхэм" 550 ходимни таътилга чиқарди ва апрел-май ойлари учун маошларининг 20%ини қисқартирди
31 мар 2020 16:17
Янгиликлар
Расман: "Тоттенхэм" 550 ходимни таътилга чиқарди ва апрел-май ойлари учун маошларининг 20%ини қисқартирди
"Тоттенхэм" коронавирус пандемияси сабаб клубдаги барча ходимларнинг маошларини қисқартиришга қарор қилди.
"Тоттенхэм" президенти Дэниэл Левининг айтишича, клубдаги 550 ходимнинг маошлари апрель ва май ойлари учун 20%га қисқарди. Бундан ташқари, "Тоттенхэм"нинг барча ишчилари таътилга чиқишди.
Таъкидланишича, ушбу чора иш ўринларини сақлаб қолиш учун муҳимдир. Кўрилган чоралар футболчиларга таалуқли эмас.
"Тоттенхэм" АПЛда ҳаражатларни камайтириш чораларини кўрган иккинчи клубга айланди. Бундан олдин "Ньюкасл"да ҳам шу ҳолат кузатилган эди.
Фикрлар