Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" аъзосига айланди

Sherzod Nurmatov
12 янв 2023, 14:17
Тажрибали ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев Қарши клубига қайтди.

Шуҳрат Муҳаммадиев жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шуҳрат Муҳаммадиев 2013-2016 йиллар "аждарлар" билан тўрт маротаба чемпионатнинг бронза медалларини, бир марта Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Шундан сўнг фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" ва Навоийнинг "Қизилқум" жамоаларида давом эттириб, яна "Насаф"га қайтди.

Олдинроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг "Насаф"га қайтгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ушбу маълумот ўз тасдиғини топди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›