Расман: Сардор Сулаймонов "Сурхон"га ўтди

Tolibjon Qosimov
6 янв 2020, 17:39
Суперлига жамоалари таркибларини кучайтиришда давом этишмоқда.

Жумладан, Термизнинг "Сурхон" клуби ҳам яна бир трансферни амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ўтган мавсумда "Бухоро" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Сардор Сулаймонов бугун "Сурхон" жамоаси таркибига келиб қўшилди.

Сулаймонов шу кунгача "Динамо", "Навбаҳор", "Андижон", "Бухоро" жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати