Расман: Ройс 4 ойлик танаффусдан сўнг жамоавий машғулотларга қайтди

Eldor Akmurzayev
10 июн 2020, 19:30
“Боруссия Д” форварди Марко Ройс сафга қайтишга яқин турибди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи жамоа билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда. Германиялик сон мушакларини жароҳатлаб олгани туфайли февраль ойидан буён тикланиш жараёнларини олиб бораётган эди. Аввалроқ, унинг мавсумни ўтказиб юбориш эҳтимоли борлиги ҳам айтилганди.

Ройс “арилар” таркибидаги 8 мавсуми давомида 981 кунни лазаретда ўтказишга мажбур бўлган. У жорий мавсум Бундеслигада 19 ўйин ўтказди ва 11+5 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BVB