Расман: Ромео Лавиа — "Челси" футболчиси
18 авг 2023 14:39
Янгиликлар
Расман: Ромео Лавиа — "Челси" футболчиси
Лондоннинг "Челси" клуби "Саутгемптон"дан бельгиялик ярим ҳимоячи Ромео Лавиани сотиб олди.
19 ёшли футболчи 7 йиллик шартномага имзо чекди ва Маурисио Почеттино жамоаси таркибини янада кучайтирди.
Клубнинг спорт директорлари Лоренс Стюарт ва Пол Уинстэнли ушбу трансфер ҳақида қуйидагича фикрда: "Биз Ромеони "Челси"да кўришдан жуда мамнунмиз. У Премьер-лиганинг ўтган мавсумида "Саутгемптон" сафида маҳоратини намойиш қила олди, ҳали ёш бўлишига қарамай, Лавиа ўта совуққон ва ақлли футболчи. Биз маълум вақт давомида уни кузатиб бордик ва жамоамизга таклиф қилдик".
"Фикримизча, у ҳозироқ ва кейинги бир неча йилда "Челси" ўйинига катта таъсир кўрсата олади".

Ўхшаш янгиликлар
12:25
Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар