Расман: "Рома" футболчиси шартномасини узайтирди
02 дек 2017 17:19
Янгиликлар
Расман: "Рома" футболчиси шартномасини узайтирди
"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас клуб билан янги шартнома имзолади.
Бу ҳақда клуб расмий маълум қилди. Янги келишув 3 йилга мўлжалланган ва битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Манолас жорий мавсум "Рома" иштирок этаётган барча турнирларнинг 15та учрашувида майдонга тушди ва 2та гол уриб, 1та сариқ карточка олди.
Фикрлар