Расман: "Рома" бош мураббийсиз қолди

Mirjalol Normatov
7 мар 2019, 22:32
Эусебио Ди Франческо "Рома" бош мураббийлигидан озод этилди.

"Эусебиога миннатдорчилик билдираман. У ҳар доим ўз ишига профессионал тарзда ёндашди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деди клуб президенти Жеймс Паллотта.

Мутахассис 2017 йилда "Рома" бошқарувини ўз қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа кеча "Порту"га мағлуб бўлди ва ЕЧЛни тарк этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: asroma.it