Расман: Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси билан янги шартнома имзолади
20 май 2020 14:35
Янгиликлар
Расман: Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси билан янги шартнома имзолади
Бельгия терма жамоаси матбуот хизмати Роберто Мартинеснинг миллий терма жамоа бош мураббийлигида қолишини эълон қилди.
Терма жамоанинг мутахассис билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Мартинес қўл остидаги Бельгия терма жамоаси Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди. Жамоа Евро-2020 саралашида эса бирорта очко йўқотмади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис бунгача "Эвертон", "Уиган" ва "Суонси Сити" клубларини бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар