Расман: "Реал" мухлислари учун нохуш хабар

Tolibjon Qosimov
4 окт 2017, 21:20
"Реал" клуби ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг жароҳати билан боғлиқ хабарни тасдиқлади.

Мадрид клуби маълумотига кўра, футболчининг мушаклари узилмаган, аммо жиддий шикастланган.

Тикланишга қанча муддат кетиши расман маълум қилинмаган, олдинроқ у бир ойни ўтказиб юбориши хабар қилинган эди.

Бэйл "Реал"га ўтганидан кейин мунтазам равишда мушаклар билан муаммоларга дуч келмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›