Расман: "Реал" футболчисини АПЛ клубига ижарага берди

Alisher
27 июл 2019, 17:34
22 ёшли ҳимоячи Хесус Вальехо "Вулверхэмптон" клубига ижарага берилди.

"Реал" ҳимоячиси АПЛ клубига 1 йилга ижарага берилган.

Вальехонинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Футболчи 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Марказий ҳимоячи "Реал Сарагоса" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Реал" уни турли йилларда "Реал Сарагоса" ва "Айнтрахт" клубларига ижарага берган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Wolves

Сўнгги янгиликлар

Барча ›