UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Расман: ПФЛ "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтишини тасдиқлади Янгиликлар

Расман: ПФЛ "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтишини тасдиқлади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Бу ҳақда олдинроқ сайтимизда хабар берган эдик. Энди эса ПФЛ расмий сайти мазкур хабарни тасдиқловчи маълумотни чоп этди.

"Мазкур беллашув 29 апрель — якшанба кунига тайин қилинган бўлиб, унинг 20:00да старт олиши белгилаб қўйилганди. “Локомотив” футбол клуби хавфсизлик масаласи ҳамда стадион атрофида бошланган таъмирлаш ишларидан келиб чиқиб, учрашувни “Бунёдкор” стадионига кўчиришни сўраб, ПФЛга мурожаат билан чиқди. “Спорт” телеканали билан режалаштирилган ўйин вақти эса ўзгармади. Шунингдек, 9-турнинг якшанба куни ўтиши керак бўлган яна 2та учрашувида ҳам вақт масаласи ўзгаришсиз қолди:

“Металлург” - “Бухоро 16:00
“Навбаҳор” - “Нефтчи” 18:00


Тошкент дербисининг “Бунёдкор” стадионида ўтиши мухлисларга ҳам қўшимча қулайликлар яратиши мумкин. 8-турдан ўрин олган “Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинига 15 мингдан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрди. “Темирйўлчилар”нинг “Пахтакор”га қарши ўйинида ҳам мухлислар ташрифи юқори бўлиши кутилмоқда.

Маданий хордиқ чиқариш истагида бўлган юртдошларимиз йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини дам олиш куни “Бунёдкор” стадионида томоша қилишлари мумкин", - дейилади ПФЛ расмий сайтида берилган хабарда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика