Расман: "Ньюкасл"га янги бош мураббий тайинланди

Alisher
17 июл 2019, 14:30
Тажрибали мутахассислардан бири Стив Брюс "Ньюкасл" бош мураббийи этиб тайинланди.

58 ёшли мутахассис 3 йиллик шартномага имзо чекди.

"Мен "Ньюкасл"дек клубга бош мураббий этиб тайинланганимдан мамнунман ва фахрланаман. Болалигимдан бери ушбу клуб билан ўзгача туйғуларга эгаман", - дейди Брюс.

58 ёшли мутахассис фаолияти давомида "Шеффилд Юнайтед", "Хаддерсфилд Таун", "Уиган Атлетик", "Кристал Пэлас", "Бирмингем Сити", "Сандерленд", "Халл Сити", "Астон Вилла" ва "Шеффилд Уэнсдей" клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/nufc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›