UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  5 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди Янгиликлар

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди

ЎФА "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди.

Аввалроқ "Нефтчи" Владимир Ежуров, Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Арабули Бачана, Томислав Мрчела кабилардан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қилиб, ФИФА томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлашга эришганди. 

Кейинроқ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита тўпланган маълумотлар асосида "Нефтчи"га янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишини чеклади. Ўтган вақт давомида клуб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси даъволари бўйича иш олиб борди ҳамда бу борада айрим футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Шунингдек, бир қатор футболчилардан қолиб келаётган қарздорлик қисман бартараф этилди ва улар билан ёзма келишувга эришди. Қўшимчасига "Нефтчи" Фарғона вилоят футбол мактаби билан ҳамкорлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини 2025 йилги мавсум давомида бартараф этиш бўйича ЎФА билан келишувга эришди. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА тегишли қўмитаси клуб мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Эндиликда клуб ЎФА ҳамда ЎФУ билан келишувларга мувофиқ ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда амалга ошириши талаб этилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика