UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Расман: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини ОЧЛ сабаб кўчирилди Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини ОЧЛ сабаб кўчирилди

Coca-Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви аввалдан режалаштирилгани каби 9 апрель санасида эмас, 7 апрелда бўлиб ўтади.

"Пахтакор" Чемпионлар лигаси мусобақасидаги иштирокини 14 апрель санасида бошлайди. Шунга кўра, клуб мусобақага мезбонлик қилувчи БАА мамлакатига ташриф буюриш режасига ойдинлик киритди. Пандемия даврида делегация тест билан боғлиқ вазифаларни ҳам амалга ошириши керак. Шундан келиб чиқиб, учрашувнинг икки кун аввалроқ ташкил этилиши бу борада халқаро майдонда тўп тепадиган клуб режалари учун енгиллик яратади.

Учрашув кунини ўзгартириш борасида "Пахтакор" футбол клуби ЎзПФЛга Регламентда кўрсатилгани бўйича ўз вақтида таклиф билан чиқди. "Навбаҳор" футбол клуби вазиятни тўғри тушунгани ҳолда, бу масалага эътироз билдирмади. Шунингдек, "Спорт" телеканали ўз дастурларига 5-тур учрашувларини киритиб улгурмагани ҳам бунда қўл келди.


Ишонамизки, "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви 7 апрель куни юқори савияда ташкил этилади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика