

23 ёшли футболчи билан келишув 2024 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфер суммаси эса ҳозирча ошкор қилинмади. Нидерландиялик янги жамоасида 24-рақам остида ўйнайди.
Фосу-Менса 2014 йилдан бери МЮда ўйнаётганди. У асосий жамоа либосида 30 та баҳсда майдонга тушган, шунингдек, ижара асосида “Кристал Пэлас” ва “Фулхэм”да ҳаракат қилганди.




