

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 24 ёшли португалиялик "Айнтрахт" билан 3 йиллик шартнома имзолади. Ўтган мавсумда у ушбу жамоа сафида ижарада ўйнаб, Бундеслиганинг 25 ўйинида 12 гол ҳамда 4 ассист қайд этганди.
"Андрени юқори поғоналарга олиб чиқишга ишонамиз. 2023 йилга қадар таркибимизда юқори савияли ҳужумчи ўйнашидан хурсандмиз", - деди клуб спорт директори Фреди Бобич.



