

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Шунингдек, "Милан" раҳбарияти 1,5 йил ичида қилган меҳнатлари учун Гаттузога ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Жорий мавсум "россонерилар" Гаттузо бошқарувида А Серияда 5-ўринни қайд этиб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Сал аввал клуб спорт директори Леонардо ҳам ўз лавозимидан озод этилган эди. Бразилиялик менежер 2018 йил июль ойидан бери ишлаб келаётганди.



