Расман: Маскерано "Барселона" билан янги шартнома имзолади
17 окт 2016 17:42
Янгиликлар
Расман: Маскерано "Барселона" билан янги шартнома имзолади
"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано клуб билан янги битим тузди.
Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти эълон қилди.
"Барселона" ва Маскерано ўртасидаги янги келишув 2019 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Битим имзолашда клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу, спорт вице-президенти Хорди Местре ва техник котиб Роберт Фернандес иштирок этди.
Фикрлар